Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош вазир Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустиндан "Спутник V" вакцинаси етказиб берилишини оширишни сўраган. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Бу ҳақда 29 апрель куни Арипов ва Мишустин ўртасида Қозонда бўлиб ўтган музокаралар натижаларига кўра маълум қилинган.
“Спутник V" вакцинасининг Ўзбекистонга етказиб берилиши бошланганлигини олқишлаб қоламиз. "Спутник V" билан эмлаш муваффақиятли бошланган. Ўзбекистонда унга талаб катта. Ҳозирда 1 миллион дозани етказиб бериш бўйича шартномамиз бор, аммо ҳажмни оширишни сўраймиз. Биз мазкур шартномани оширишга тайёрмиз ва имконият бўлса, Ўзбекистонда вакцинанинг ишлаб чиқарилиши бошланганидан хурсанд бўлардик. Чунки фармацевтика корхоналаримиз ва умуман саноатимиз ривожланмоқда", - деб таъкидлади Арипов.
"Ишончим комилки, биргаликда пандемия билан боғлиқ чекловларни бартараф этиб, фуқароларимиз, сайёҳлар ва тадбиркорларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратиб берамиз. Шу муносабат билан икки мамлакат ўртасида мунтазам қатновлар қайта тикланганини ҳам таъкидлашдан мамнунмиз", - дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V" вакцинасининг биринчи ва иккинчи қисмларидан 100 минг доза олган. Препарат 28 апрель кунидан бошлаб хавф гуруҳи вакилларини эмлаш учун қўлланила бошланди. Эмлаш мутлақо бепул.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас