Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кассация инстанцияси суди Чироқчи тумани судининг 2009 йилдаги ҳукмини бекор қилиб, Акрам Турдиевни айбсиз деб топди ва уни тўлиқ реабилитация қилди.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди жабрланувчини 2009 йил 13 июлда Жиноят кодексининг 209 (Мансаб сохтакорлиги) ва 210-моддалари (Пора олиш) билан айблов ҳукми чиқарган.
16 йилдан сўнг судлов ҳайъати А.Турдиевнинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ деб ҳисоблаган. Унга нисбатан илгари сурилган пора олиш ва мансаб сохтакорлиги айбловлари бирор бир объектив далил билан исботланмаганлиги сабабли, кассация шикояти қаноатлантирилган.

Суд ҳукмига кўра, оқланган шахсга ноқонуний айблов туфайли етказилган мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий зиён оқибатларини бартараф қилиш ҳуқуқи берилган.
Жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.
Жиноят-процессуал кодексининг 304-312-моддаларида назарда тутилган тартибда реабилитация этилган.

Изоҳлар мавжуд емас