Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таниқли диний олим ва жамоат фаоли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш колониясидан Тошкент вилоятига кўчирилди. Яқинларининг маълум қилишича, у эндиликда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қишлоғида жойлашган колонияда жазо муддатини ўтамоқда.
Ушбу кўчириш сабаблари расман очиқланмаган. Манбаларга кўра, бундай ҳолатлар одатда сақлаш шароитлари ёки маҳкумнинг саломатлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ у соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентдаги ихтисослаштирилган даволаш муассасасига ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, ҳимоя томони унинг аҳволи оғир эканини билдириб, озод этиш масаласини кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсунов 2025 йил октябрь ойида суд ҳукмига кўра бир неча модда бўйича айбдор деб топилиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар мавжуд емас