Загрузка
Загрузка
Автотураргоҳда ковид учун таҳлил топшириш пункти яратилмоқда. Ҳукумат коронавирус билан курашиш учун хусусий секторни қандай жалб қилмоқда
Жамият

Автотураргоҳда ковид учун таҳлил топшириш пункти яратилмоқда. Ҳукумат коронавирус билан курашиш учун хусусий секторни қандай жалб қилмоқда

882
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда коронавирус инқирозини янада чуқурлаштирган асосий муаммолардан бири - ковид учун давлатга қарашли таҳлил марказларининг фаолияти бўлди. Аввалига одамлар йирик навбатларда туришди, бир-бирларига касаллик юқтиришди, кейин эса етти кунда ҳам ҳам натижани ололмасдан овора бўлишди. Биринчи босқичда фақат таҳлил натижалари билан касалхонага бориш мумкинлиги сабабли вазият янада оғирлашди.

Яхшиямки, вазият аста-секин ўзгариб бормоқда. Пойтахтда бир вақтнинг ўзида ковидга шубҳа қилинган беморларни ҳаттоки таҳлил натижаларисиз қабул қиладиган спорт муассасалари базасида тақсимлаш марказлари яратилди. Бундан ташқари, давлат марказларидаги оғирликни камайтириш мақсадида Махсус комиссия хусусий компанияларга ўз объектларида тест таҳлилларини ўтказишга рухсат берди.

Шунга қарамай, ҳозирга қадар кўплаб тошкентликлар коронавирус учун таҳлилларни топшириш борасида кўплаб муаммоларга дуч келмоқдалар, бошқа бировлар касалдан тузалиб ҳам антитанача учун текширувдан ўта олмасдан сарсон юришмоқда. Ҳозирда Олой бозоридаги автотураргоҳ яқинида қурилаётган махсус кўчма синов пункти бу борадаги вазиятни яхшилашга мўлжалланган. Ушбу лойиҳа Intermed Innovation қўшма корхонаси ташаббуси билан бошлаб юборилган.

Яқин атрофда катта бозор ва турар жой мавжудлиги боис марказнинг айнан шу жойда ташкил этилиши ҳақидаги хабар баъзи бир фуқароларни хавотирга солди. Кўп сонли касалларнинг бир жойда тўпланилиши бошқалар учун қанчалик хавфсиз эканлиги ижтимоий тармоқларда саволлар туғдирмоқда. Шунингдек, кишиларни хизматлар нархи ва натижаларни қанчалик тез олиш мумкинлиги қизиқтиради. Ушбу ва бошқа саволлар бўйича лойиҳанинг маслаҳатчи-ташкилотчиси Василий Когай Batafsil.uz мухбирига жавоб берди.

- Нега айнан шу жой танланган?

- Юнусобод тумани ҳокимияти компаниямиз раҳбариятига аҳолини коронавирус учун таҳлил ўтказиш учун ихтисослаштирилган пунктини яратишни таклиф қилди. Клиниканинг раҳбарияти таҳлил ўтказиш учун шундай пункт очишга тайёрлигини билдирди. Шундан сўнг унинг қурилиши учун жой сўралди.

Шуни таъкидлашни истардимки, Intermed Innovation Британия-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистонга тиббий ва лаборатория ускуналарини етказиб бериш бўйича етакчи компаниялардан бири бўлиб, бозорда 10 йилдан ортиқ фаолият юритмоқда. 2019 йилда тиббий клиника очилиб, унинг асосий фаолияти лаборатория диагностикаси, эндокринология ва педиатрия бўйича маслаҳатлар беришдан иборат бўлди.

Шундан сўнг, туман маъмурияти бизга бир нечта вариантларни таклиф қилди. Олой бозоридаги автортураргоҳ энг яхши ечим сифатида танланди. Бунинг сабабини тушунтириб берсам. Айни кунларда йўлларда автомобиллар кам, одамлар ҳам ҳамроқ ҳаракатланмоқда. Бу жой нисбатан бўшроқ ҳисобланиб, кўпчилик учун у жойлашиш нуқтаи назаридан қулай ва яқин. Ҳа, биз баъзи одамлар норози бўлишини тушунамиз, аммо мен буни яхши ният билан қилаётганимизни таъкидламоқчиман. Бутун шаҳарнинг соғлиғи хавф остида турибди.


Айрим фуқароларда марказни молиялаштириш бўйича нотўғри тушунчага эга. Маълумотни ўқиб чиққач, кўпчилик бунга давлат маблағлари ёки халқаро кредитлар, ҳомийлари маблағлари сарфланган деб ўйлади. Ишонтириб айтаманки, ушбу лойиҳага фақат компаниянинг ўз маблағлари жалб қилинган.

Бир неча сабабларга кўра, шу жумладан транспорт ҳаракати ва қурилиш ишларида мавжуд чекловлар туфайли марказнинг аниқ очилиш санасини ҳали эълон қилмадик. Аммо, уйлайманки таҳлил марказининг очилиши тўғрисида Тошкент шаҳри аҳолисини яқин кунларда хабардор қиламиз.

Барчангизга эслатиб ўтаман, биз ҳозирда беморларни таҳлил учун асосий лабораториямизда қабул қилмоқдамиз. Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси , 10 а уй. 

- Янги марказ қандай ишлайди?

- Иш тартиби душанбадан шанбагача соат 7:00дан 13:00гача бўлиши режалаштирилган. Шу билан бирга, талабнинг ортиши билан биз якшанба куни ҳам, шунингдек икки сменали режимга ҳам ўтишимиз мумкин. Ҳозирча биринчи вариантни   синаб кўриш керак.

Лабораториямиз махсус маълумот тизими томонидан бошқариладиган Хитой ва Германия халқаро эксперт синфининг замонавий автоматлаштирилган ускуналари билан жиҳозланган. Барча жиҳозлар ва реагентлар Ўзбекистон Фармакология қўмитасининг лицензиясига эга. Шунингдек, лаборатория RIQAS халқаро сифат сертификатини олган, бу таҳлилларимиз натижалари халқаро даражада тан олинишини англатади. 

Марказда бир вақтнинг ўзида 16 бемордан 10 дақиқа ичида таҳиллар олишни режалаштирмоқдамиз. Автотураргоҳда иккита алоҳида блок қурилади, уларнинг ҳар бирида махсус кабиналар ташкил этилади. Уларнинг ҳар-бирига бир нафардан киши киритилади ва мутахассисимиз томонидан биоматериал олинади. Томоқ-бурун қисмидан суртма ёки томирдан қон олиш белгиланган. Ўртача бир соатда 96 кишига хизмат кўрсатилади. 

- Намуна олаётганда одамларнинг хавфсизлиги қандай таъминланади?

- Лойиҳамизнинг асосий вазифаларидан бири бу - хавфсизликдир. Биринчи навбатда, биз ҳар-бир беморни бошқа одамлар билан алоқа қилмасликлари учун ажратиб қўямиз. Бизда шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизими ишлайди, шунинг учун контейнер ичидаги ҳаво доимий равишда тоза бўлади.

Ҳар-бир ўриндиққа махсус дезинфекцияли эритма билан ишлов берилади. Шунингдек, ультрабинафша чироқ (ҳар бир кабинада) ва кварц (умумий) ўрнатамиз. Биз ташқи дезинфекциялаш учун махсус пуркагич ҳам сотиб олдик.


Ўз навбатида, беморлар ижтимоий масофани сақлаб туришлари керак, тартибсизликларни келтириб чиқармаслик учун периметр атрофида тўсиқлар ўрнатилади. Шунингдек, кириш қисмида одамларга навбат рақами ёзилган варақлар берилади.

Ҳар-бир бемор ўзи билан паспорт нусхасини, болалар эса туғилган гувоҳномасини албатта олиб келиши шарт. Келганларга оммавий оферта акс эттирилган бланк берилади, уни тўлдириш ва кейин рўйхатхонага тақдим этиш керак. 

- Қандай таҳлилларни топшириш мумкин, хизматлар нархи аниқми?

- Лабораториямизда ПЦР (бурун-томоқ қисмидан суртма олиш) усули билан уч турдаги таҳлиллар ўтказилади, шунингдек, коронавирусга IgM/IgG (томирдан қон олиш) антитаначалар аниқланади. Коронавирус борлигини ёки йўқлигини аниқлаш учун “бошланғич нуқта” сифатида барча уч турдаги таҳлилларни топшириш тавсия этилади .

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда натижаларнинг аниқлилиги ҳақида жуда кўп мунозаралар бўлиб ўтмоқда, шунинг учун бирданига учта таҳлилни ҳам топшириш мақсадга мувофиқдир.

Мамлакатдаги мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда, биз ушбу хизматларни аҳолига ўзининг таннархида кўрсатишга қарорга килдик.

Хусусан, ПЦР таҳлили нархи 250 минг сўмни, коронавирусга (ўткир шакли) IgM антитаначаларни текшириш - 150 минг сўмни, коронавирусга IgG (сурункали шакли) антитаначаларни текшириш ҳам шунчани ташкил қилади. 

Бундан ташқари, 3 та таҳлил пакети (ПЦР+IgM/IgG) 450 000 сўм, IgM/IgG антиначаларни аниқлаш учун 2 таҳлил пакети 250 минг сўм бўлади. 2 та таҳлил пакети нархи (ПЦР+IgM)/(ПЦР+IgG) 350 000 сўмни ташкил қилади.       

Шунингдек, компаниянинг бош офисида кўкрак қафаси рентгенографиясини ўтказиш мумкин. 

- Жавобларни олиш учун қанча вақт керак бўлади? 

- Агар бемор ПЦР учун таҳлил топширган бўлса, натижалар 24 соат ичида тайёр бўлади. Шу билан бирга айтиш жоизки, талаб юқори бўлган тақдирда натижаларни бериш вақти ошиши мумкин. Агар бемор антитаначалар учун таҳлилдан ўтган бўлса, натижалар 10 соат ичида тайёр бўлади.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида interlab.uz сайти мавжуд бўлиб, унда таҳлил топширган бемор натижаларини олиши мумкин. Сайт орқали олинган натижалари ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади, аммо улар маълумотнома эмас. Биз натижаларни босма шаклда бермаймиз, агар керак бўлса, беморлар файлни ўзлари чоп этишлари мумкин.

- Шунга ўхшаш пунктлар бошқа ҳудудларда ҳам яратиладими?

- Бу аслида синов лойиҳаси бўлгани учун, биз аҳоли талаби ва ишончини кўриб чиқамиз. Агар ҳамма нарса яхши бўлса, биз албатта шу каби лойиҳаларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам албатта амалга оширамиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...