Загрузка
Загрузка
Кореяга ишга жойлаштиришни ваъда бериб, фуқаролардан 90 миллион доллар йиғиб олган миграция мутасаддилари иши судга оширилди
Ҳодисалар

Кореяга ишга жойлаштиришни ваъда бериб, фуқаролардан 90 миллион доллар йиғиб олган миграция мутасаддилари иши судга оширилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 90 миллион доллар миқдорида маблағ тўплаганликда гумонланаётган собиқ Ташқи Миграция мутасаддиларидан иборат уюшган жиноий гуруҳга оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланмоқда. Ушбу ҳолат 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида кўрилади.

Май ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор суриштирувлар натижасида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида маблағларни талон-торож қилиб келган йирик уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинганди. Мазкур жиноий схемада Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда бир нечта хусусий бандлик агентликларининг собиқ мансабдор шахслари иштирок этгани аниқланган эди.

Маълум қилинишича, ишни судья Дадахонов раислигида кўриш режалаштирилган. Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилган.

Иш доирасида Ганчар Узақов, Тимур Шариксиев, Алижон Ашуров ва Сухроб Сайфутдинов судланувчи сифатида жалб этилган. Уларга Жиноят кодексининг 210-моддаси учинчи қисми (пора олиш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда 301-моддаси биринчи қисми (ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ваколатдан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) бўйича айбловлар қўйилган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур жиноят иши бўйича келтирилган зарар миқдори 90 миллион долларга баҳоланмоқда. Айбловлар юзасидан якуний ҳуқуқий баҳо суд муҳокамаси жараёнида берилиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...