Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда қизини мол тезагини ейишга мажбурлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Сурхондарёда қизини мол тезагини ейишга мажбурлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида вояга етмаган қизини мол тезагини ейишга мажбурлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган, ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинган.

Болалар омбудсмани маълум қилишича, туман аҳолиси бўлган аёл мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 2025 йил декабрь ойида 2016 йилда туғилган қизини гўёки жазолаш мақсадида унга нисбатан тазйиқ ўтказиб, куч ишлатган ҳолда мол тезагини ейишга мажбур қилганини билдирган.

Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Болалар омбудсмани Ички ишлар вазирлигига сўров юборган. Шунингдек, ИИВ томонидан аниқланишича, видео 2025 йил 30 декабрь куни тасвирга олинган бўлиб, кейинчалик интернетда тарқатилган.

27 июль куни Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан мазкур иш бўйича гумонланувчи ҳисобланган 33 ёшли шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси иккинчи қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддасига мувофиқ процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...