Байрам кунлари иссиқ бўлади. “Ўзгидромет”  яқин кунларнинг об-ҳавоси бўйича  маълумот берди
Жамият

Байрам кунлари иссиқ бўлади. “Ўзгидромет” яқин кунларнинг об-ҳавоси бўйича маълумот берди

314

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” навбатдаги байрам кунларида кутилаётган об-ҳаво бўйича батафсил маълумот берган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

“Бугун Ўзбекистон бўйлаб очиқ, лекин нисбатан совуқ кун бўлади. Ҳаво ҳарорати 10-15° дан юқорига кўтарилмайди ва меъёрий қийматларга тенг бўлади”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

“Эртага жанубий-ғарбий ҳудудларимиздан булутли оқимлар чиқа бошлайди ва Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, мамақалдироқ кузатилиши мумкин.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қолган худудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5° илиқни, кундузи 12-17° илиқни ташкил этади.

7 март куни кечаси ва эрталабки соатларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Поволжья ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобидан ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0-5° илиқни, кундузи 8-13° илиқни ташкил этади.

“Халқаро хотин-қизлар кунида доим ёмғир ёғади деган гаплар тарқалганига қарамасдан, бу йилнинг март ойи хотин-қизларимизни анча илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво билан ҳурсанд этади. 8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, кундузги соатларда ҳаво ҳарорати 14-17° илиқни ташкил этиб, бироз меъёрдан юқори бўлади”, -дея башорат қилмоқда “Ўзгидромет”.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+