Загрузка
Загрузка
Бекободда бир оила тўрт чақалоқлик  бўлди. “Ўзметкомбинат” раҳбарияти ота-онасига уч хонали уй совға қилди
Жамият

Бекободда бир оила тўрт чақалоқлик бўлди. “Ўзметкомбинат” раҳбарияти ота-онасига уч хонали уй совға қилди

500
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Яқинда Бекбодда камдан-кам учрайдиган ҳодиса юз берди. Жўраевлар оиласида Хасан, Хусан, Фотима ва Зухра исмли тўрт нафар чақалоқ дунёга келди. Корхона матбуот хизмати маълум қилишича, бахтли оила сардори Бекзод Жўраев “Ўзметкомбинат”да  муҳандис, унинг  рафиқаси фармацевтика заводида кичик  ходим бўлиб ишлайди. 

Мутахассисларнинг фикрича, табиий хомиладорликда тўрт нафар боланинг  туғилиши ноёб  ҳодиса ҳисобланади. Статистикага кўра, бундай ҳолат 700 минг ҳомиладорликга бир маротаба тўғри келади. Айни  пайтда чақалоқлар  ва ота-онасининг аҳволи яхши бўлиб,  улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги кузатувида туришибди.

Табиийки, “Ўзметкомбинат” раҳбарияти  бундай воқеага  бефарқ тура олмасди. Чунки оила сардори комбинат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходим ҳисобланади. Шу боис, Жўраевлар оиласига келган  хурсандчилик қўшалоқ бўлди.

“Тантанали маросимда кўп болали мақомини олган оилага “Ўзметкомбинат”  раҳбарияти томонидан барча  қулайликларга эга  уч хонали уй  совға қилинди. Шаҳарнинг  14 – микрорайонида жойлашган ва дид  билан жиҳозланган  хонадон ёшларга муносиб совға бўлди”, - деб маълумот бермоқда корхона  матбуот-хизмати. 

Ёш оилани  табриклашда Бекобод шаҳар ҳокими З.Файзуллаев, “Ўзметкомбинат” бошқаруви раиси Т.Азаматов,  комбинат касаба уюшмаси раиси А.Узоқов иштирок қилишди. 

Комбинат бошқаруви раиси ўз кириш сўзида ёш оилани янги уйга кўчганлиги билан табриклаб, чақалоқларга соғлиқ ва  бахт тилади. Тадбир  якунида анъанавий тарзда лента кесилиб, бахтли оила янги хонадонга кузатиб қўйилди. 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+