Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Президентнинг тегишли фармони билан Шухрат Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.
Ботир Қудратхўжаев 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1997 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари прокурори, Тошкент шаҳар прокурори, Мажбурий ижро бюроси директори, Бош прокурор ўринбосари — Ҳарбий прокурор лавозимларида ишлаган.
2025–2026 йилларда у фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаган. 2026 йил 28 январда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи этиб тайинланган. Унинг ҳарбий унвони — генерал-майор.
Аввалроқ Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас