Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қодиров тайинловга қадар Президент администрациясида Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент раҳбари лавозимида ишлаган. 2026 йил август ойида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилган.
У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида узоқ йиллар фаолият юритган. Аввал Ички ишлар вазирлигининг транспорт ва туристик объектларда хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, 2018–2019 йилларда ИИВнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
2021 йил январда у Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган. 2023 йил августда эса шу йўналишда Президент маслаҳатчиси лавозимига ўтган.
2025 йил июль ойида Президент администрациясидаги ўзгаришлар доирасида Қодиров маслаҳатчилик лавозимидан озод қилиниб, Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департамент раҳбари этиб тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас