Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жорий ҳафтада об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият

Ўзбекистонда жорий ҳафтада об-ҳаво қандай бўлади?

28
Загрузка

​​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 12 октябрдан 16 октябргача айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса сел ва сув тошқини юзага келиши мумкин. 14–16 октябрь кунлари мамлакатнинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.

12 октябрь куни мамлакатнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18–21 даража, шимолий ва жанубий ҳудудларда эса 23–26 даража бўлади. Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳарорат 19–21 даражани ташкил этади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Айрим тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи бор.

13 октябрьда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик эҳтимоли сақланиб қолади. Тошкентда ёмғир кутилмайди.

14-15-16 октябрь кунлари эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 22–25 даража, жанубий ҳудудларда эса 27–30 даражагача кўтарилади.

Умуман, 14–16 октябрь кунлари кундузги ҳаво ҳарорати республика бўйлаб 22–25 даража, жанубда 27–30 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Тошкентда тунги ҳарорат 12–15 даража, кундузги ҳарорат эса 22–25 даража бўлади. Мамлакат бўйлаб шамол тезлиги 7–12 м/с, пойтахтда эса 3–8 м/с бўлиши прогноз қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...