Загрузка
Загрузка
Бозорларда сотувчилар харидорларнинг ижтимоий  масофага риоя қилишларини  таъминлашлари лозим
Жамият

Бозорларда сотувчилар харидорларнинг ижтимоий масофага риоя қилишларини таъминлашлари лозим

1821
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бозор савдогарлари харидорларнинг икки метрга тенг ижтимоий масофага риоя қилишларини таъминлашлари керак. Бунинг учун уларга дўконларни “зигзаг” шаклида жойлаштириш буюрилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Коронавируснинг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фермерлар бозори ва йирик озиқ-овқат дўконларида савдо қилиш бўйича кўрсатма берган. Адлия вазирлигининг Telegram-канали маълум қилишича, бунинг учун савдогарлар қувурлар, ленталар ёки бошқа материаллардан тўсиқлар ўрнатишлари талаб этилади.

Ушбу қоида нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари, кўчат ва уруғлар савдо-сотиғига ҳам тегишлидир.

Ҳар-бир бозорнинг кириш жойида фаолият юритадиган дезинфекция гуруҳлари карантин талабларига риоя этилишини назорат   қилишади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...