Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди
Ҳодисалар

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги хорижда жиноят содир этиб, мамлакатда яшириниб юрган 110 нафар чет эл фуқаросини қидирмоқда. Қидирувдагилар сони бўйича Ўзбекистон 19 нафар фуқароси билан Хитойдан (40 киши) кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонликларнинг барчаси бўйича аниқ айбловлар ошкор қилинмаган бўлса-да, улардан бири — 30 ёшлардаги шахс терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда. 2025 йилнинг апрель ойидан бошлаб 8 ой давомида БМТ томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган "Тавҳид ва жиҳод катибаси" гуруҳига 4 600 долларлик криптовалюта юборган ва қабул қилган.

Бундан ташқари, гумонланувчи Жанубий Кореяда умумий қиймати 170 миллион вонга тенг бўлган 11 та эски автомобил ҳамда 2 та экскаватор харид қилиб, уларни Сурияга жўнатган. У ушбу гуруҳга аъзо бўлган укаси билан алоқага чиққач, ташкилотни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни бошлагани аниқланган.

Шундай ҳолатга ўхшаш вазият бундан аввал ҳам содир бўлганди. Ўшанда Жанубий Кореяда 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. У террорчилар учун маблағ йиғишда, шунингдек, ислом экстремизмини тарғиб қилишда айбланган. Йиғим кўлами мамлакатда аниқланган энг йириги бўлган - 952 миллион корейс вони (665 минг доллар эквивалентида).

Ҳозирда умумий қидирувдаги хорижликларнинг аксарияти (47 киши) фирибгарликда, қолганлари эса одам ўғирлаш, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа ноқонуний ҳаракатларда айбланмоқда. Рўйхатдан, шунингдек, Мўғулистон (17), Вьетнам (13), Қозоғистон (8), Россия (7) ва Қирғизистон (2) фуқаролари ҳам ўрин олган.

Олдинроқ Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳамда АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI) ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида йирик террорчилик тармоғи ташкилотчиларидан бири қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...