Загрузка
Загрузка
Humo Air авиакомпаниясининг 100 фоиз давлат улуши тўлиқ хусусийлаштиришга чиқарилади
Иқтисод

Humo Air авиакомпаниясининг 100 фоиз давлат улуши тўлиқ хусусийлаштиришга чиқарилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда Humo Air авиакомпанияси ҳамда Inno Texnopark инновацион технологик паркидаги 100 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилмоқда. Президентнинг янги фармони билан давлат активларини хусусийлаштириш бўйича навбатдаги дастур тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 2026–2027 йилларда бир қатор йирик ва қўшма корхоналардаги давлат улушлари ҳам оммавий савдоларга чиқарилади. Улар орасида Навоийда газ баллонлари ишлаб чиқарувчи Ko-Ung Cylinder (54,76 фоиз), Kor-Ung Investment энергетика компанияси (50 фоиз), V-Gen Biopharma фармацевтика корхонаси (50 фоиз), Ustudy таълим марказлари тармоғи (50 фоиз) ҳамда O’zbek-Turk Test Markazi синов маркази (51 фоиз) бор.

Ўзи умуман олганда Ўзбекистонда 100 триллион сўмлик давлат активлари сотувга чиқарилмоқда. Жумладан 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик мақсадлари учун қарийб 8 минг гектар ер участкалари савдога чиқарилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...