Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия президенти Александр Вучичнинг музокаралари бошланди. Учрашув Ўзбекистон раҳбарининг Сербияга расмий ташрифи доирасида ўтказилмоқда.
Музокаралардан аввал Сербия саройи майдонида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев шарафига Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради, сўнг ўнта отишмадан иборат артиллерия салюти амалга оширилди.
Давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзоларини қутлаб, биргаликда суратга тушдилар. Шундан сўнг музокараларга ўтилди.Томонлар Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирган.
Бир кун аввал Белградда бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишув билан якунланди. Шунингдек, томонлар саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни кўриб чиқдилар.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Сербия бизнес-форуми ўтказилиши ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас