Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Юнусобод туманидаги Шоштепа маҳалласида жамоат тартибини бузган ва ўзаро жанжаллашган вояга етмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан берилган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.
Ҳодиса 7 сентябрь куни соат 13:20 ларда дарсдан қайтаётган ўқувчилар ўртасида юз берган. 17 ёшли уч нафар ҳамда 15 ёшли бир нафар ўқувчи кўп қаватли уйлар олдида жанжал кўтарган. Бошқа ўқувчиларнинг аралашуви сабабли мушталашувнинг жиддий тус олиши олди олинган.
Жанжал ортидан мактабда туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Маҳкам Вафоев, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти иштирокида фавқулодда муҳокама йиғилиши ўтказилиб, фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик қилган ота-оналар жавобгарликка тортилган.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг йўл ёқасида ўзаро тортишиб, мушталашишга урингани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Жабрланувчининг онаси айтишича, жанжал вақтида автомашинада бўлган ҳомиладор қизи ва унинг 5 ёшли фарзанди кучли руҳий стресс сабабли шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар мавжуд емас