Загрузка
Загрузка
Жамият

Бу мактабми ёки....? Ангренда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида низо келиб чиққан

16083
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кейинги пайтларда Ўзбекистонда мактаблар таълим маскани эмас, ўқувчиларнинг хордиқ чиқариши ва ижтимоий тармоқлардаги оммабоплигини таъминлаш жойига айланиб бормоқда. Ўнлаб ёш йигит ва қизлар ўзларини дарс пайтида беадаб тутиб, кўнгилсиз манзараларни лайк учун видеога олишмоқда. Бу ҳолат эса амалдаги тарбия тизими ҳақида ўйлаб кўришни тақозо этмоқда.

Ўқитувчилар одатдагидек, бу вазият гаровига айланишмоқда. Даставвал уларни шунга олиб келиб, жавоб   қайтаришадиган бўлса – суратга олишади. Албатта ўқитувчи турли хилдаги ундов ҳаракатларига учмаслиги, қолаверса ўқувчиларга қўл кўтармаслиги керак. Бироқ, мазкур ҳолатларни акс этган видеолавҳалар сонининг тобора ортиши ёшлар билан ишлаш масаласига бўлган ёндошувни ўзгартиришни талаб қилмоқда.

Шунга ўхшаш яна бир ҳодиса 4 февраль куни Ангрен шаҳридаги 41-умумтаълим мактабида биология дарси пайтида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси синфга дафтарсиз келиб, ўз ихтиёри билан жойини ўзгартириб турган, синфдошларини чалғитган ва ўқитувчининг танбеҳларига жавоб бермаган.

Ўқитувчининг сабри тугагач, у ўқувчини доска ёнига чиқариб, бундай хатти-ҳаракат сабабини сўраган. Ўқувчи эса бунга жавобан ўқитувчини масхара қила бошлаган. Аёл ўзини йўқотиб, ўқувчини бир неча маротаба урган. Қизиғи шундаки, ўқувчи ҳеч ҳижолат бўлмасдан, синфдан чиқиб кетган ва ўқитувчини мазах қилишни давом этган.

Ўша куни ўқитувчининг қон босими кўтарилган, у икки соат ўтгач ишини давом эттира олган.

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, мазкур ўқувчи таҳсил олаётган таълим муассасаси маъмурияти ва синф ўқитувчиси воқеа ҳақида ҳеч нарса билишмаган.

Воқеа муҳокамасидан сўнг, ўқувчи ўз хатти-ҳаракати учун ўқитувчидан узр сўраган. Ўқитувчи ҳам ўз ўрнида ўқувчи ва унинг ота-онасидан кечирим сўраган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+