Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугундан бошлаб Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар сони бир неча баравар ошади. Бу ҳақидаги қарор сентябрь ойининг ўрталарида қабул қилинган эди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Россия авиакомпанияларининг рейслари:
-
"Москва – Тошкент" – ҳафтасига тўрттагача рейс;
-
"Москва – Бухоро" – ҳафтасига иккита рейс;
-
"Москва – Урганч" - ҳафтасига бирта рейс;
-
"Москва – Самарқанд" – ҳафтасига иккита рейс;
-
"Москва – Наманган" – ҳафтасига бирта рейс;
-
"Москва – Фарғона" – ҳафтасига бирта рейс;
-
"Москва – Андижон" – ҳафтасига бирта рейс;
-
"Москва – Термиз" – ҳафтасига бирта рейс.
Ўзбекистон томони Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага худди шунча авиарейсларни амалга оширтш имконига эга бўлди.
Бундан ташқари, коронавирусга қарши курашиш бўйича Россия Федерациясининг тезкор штаби 5-октябрдан бошлаб Россиянинг халқаро рейслар қайта йўлга қўйилган аэропортларидан Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган шаҳарларига ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 1та мунтазам рейсни амалга оширишга рухсат берган.
Эслатиб ўтамизки, пандемия олдидан биргина Uzbekistan Airways Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Россия Федерациясига ҳафтасига 87 рейсни, Россия авиакомпаниялари эса мамлакатимизнинг турли шаҳарларига ҳафтасига 97 рейсни амалга оширган. Самолётлар орқали ҳафтасига ўртача 40 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.
Яна бир муҳим жиҳат шуки, сентябр ойидан бошлаб Uzbekistan Airways Россия шаҳарларига арзон чиптали рейсларни йўлга қўйган. Нархлар ва парвозлар рўйхатини бу ерда кўриш мумкин.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас