Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги турар жойда содир бўлган ёнғиндан аҳолини эвакуация қилиш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги махсус қутқарув батальони гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳалок бўлди. Қутқарувчилар ёнғиндан уйдаги аҳолини олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Ёнғин ҳақида хабар 15 август куни соат 03:41 да "Қуйи Дархон" маҳалласи ҳудудидаги хонадонда содир бўлган. Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ФВВ бошқармаси қутқарувчилари ҳамда Республика махсус қутқарув батальони ходимлари етиб борган.
Ёнғинни бартараф этиш билан бир вақтда аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилган. Пардаев ҳам одамларни бинодан олиб чиқиш жараёнида иштирок этган ва эвакуация вақтида бинода оғир жароҳатлар олиб, ҳалок бўлган.
ФВВ матбуот хизмати капитан Бобурмирзо Пардаев хизмат вазифасини бажариш чоғида одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини ўз ҳаётидан устун қўйганини таъкидлаган.
Вазирлик раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг оиласи ҳамда яқинларига таъзия билдирган.

Изоҳлар мавжуд емас