Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги "Хомкон" ўрмон бўлими ҳудудида содир бўлган ёнғин қарийб бир гектар майдондаги қуруқ ўт ва шох-шаббаларни қамраб олди. Ёнғин оқибатида фуқаролар жабрланмаган.
Ҳодиса 12 август куни соат 17:15 да туманнинг Чилонзор маҳалласида жойлашган Бойсун давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда қайд этилган.
Ёнғинни бартараф этиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 194 нафар ходими ва 8 та техникаси, ўрмон хўжалигининг 60 нафар ишчиси ва 3 та техникаси, шунингдек, 55 нафар кўнгилли фуқаро жалб этилган.
Тезкор чоралар натижасида ёнғин 13 август куни соат 17:30 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Олдинроқ, яъни, 6 август куни соат 12:29 да Тошкент вилоятининг Зангиота тумани "Токзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ҳам ёнғин содир бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас