Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бухоро амири Саид Абдулаҳадхоннинг қароргоҳи даҳшатли аҳволда. Навоий вилояти ҳокимликнинг маълум қилишича, уни реставрация қилиш учун 3,1 млрд. сўм йўналтирилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бир кун аввал Бухоро шаҳридан 104 км узоқликда жойлашган Кармана посёлкасидаги Саид Абдулаҳадхоннинг шаҳарорти қароргоҳи акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда чоп қилинди. Объект 1900-1905 йилларда қурилган. Лавҳаларга қараганда, сарой даҳшатли аҳволда, маълум вақт ўтгач, у қулаб тушади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маҳаллий даражадаги расмийлар ҳеч нарса қила олмаётган бўлса, муаммони ҳал қилиш учун марказий ҳокимият идоралари вакилларини жалб қилиш зарур, деб ҳисоблашмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ҳокимлиги қуйидагича изоҳ берган.
"Карамана тумани Қўрғон маҳалласи ҳудудида XIX асрда қурилган “Мирзачорбоғ” қароргоҳи 2021 йилга мўлжалланган маданий мерос объектларини реставрация қилиш дастурига киритилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари аллақачон тайёрланган ва илмий эксперт Кенгашига тақдим этилган. Реставрация учун бюджетдан 3,1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Яқин кунларда тендер савдолари ўтказилади", - дея қайд этди вилоят ҳокимлиги.
Шунингдек ҳокимлик вакилларининг қўшимча қилиб айтишича, реставрация қилиш ишларига тегишли лицензия ва зарур малакага эга бўлган ташкилотларгина жалб этилади.
Изоҳлар мавжуд емас