Загрузка
Загрузка
Бухоро вилоятида майдони 80 квадрат километрга етган янги кўл пайдо бўлди
Жамият

Бухоро вилоятида майдони 80 квадрат километрга етган янги кўл пайдо бўлди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳудудида, Газли шаҳарчаси шимолида жойлашган Қизилқум чўлида сўнгги ярим йил ичида улкан сув ҳавзаси шаклланди. Мутахассислар маълумотига кўра, янги кўл майдони ҳозирда тахминан 80 квадрат километрга етган.

Қайд этилишича, кўл илгари сувсиз бўлган "Шўрбулоқ" ҳудудида пайдо бўлган. Унинг шаклланишига сўнгги ойларда меъёрдан қарийб уч баравар кўп ёғингарчилик ёғгани асосий омиллардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Мутахассислар сув тўпланишига балиқчиликни ривожлантириш мақсадида қазилган каналлар ҳамда сизот сувларининг йўналтирилиши ҳам таъсир қилганини таъкидламоқда.

Маълумотларга кўра, сув ҳавзасига оқимлар умумий узунлиги 126 километр бўлган коллектор канали орқали келиб тушмоқда.

Шунингдек, 2024 йил октябрь ойидан бошлаб шаклланаётган кўлнинг ривожланиш динамикасини акс эттирувчи сунъий йўлдош тасвирлари ҳам эълон қилинган. Мутахассислар ҳудуддаги гидрологик жараёнларни кузатиш ишларини давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...