Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, “Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича батафсил маълум қилмоқда.
“10-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Республикамизда об-ҳаво булутли, ҳудуднинг аксарият қисмида ёмғир ёғади, 10 февраль куни республиканинг айрим жойлари ва 11-12 февралда тоғли туманларнинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
13 февралда фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмоқда.
10 ва 12 февралда республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бугун ҳарорат 8-13 даража илиқ, шимолда эса 0-5 даража илиқ бўлади.
11-13 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилиб, кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши мумкин.
14 февралда Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг маълум муддат ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февралда Кавказ ҳудудидан кирадиган антициклон таъсири натижасида мамлакатимизда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони кўрсатиб ўтилган чегарада сақланиб туради. Бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга яқин.
Изоҳлар мавжуд емас