Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди
Иқтисод

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект ишга туширилди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида мамлакат ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 триллион сўмлик 163 та янги объект фойдаланишга топширилди. Уларнинг 72 таси йирик саноат ва сервис лойиҳалари, 91 таси эса ижтимоий соҳа объектларидир.

Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган маросимда таъкидланишича, янги лойиҳалар ҳисобига 15 мингта иш ўрни яратилади, давлат бюджетига эса йилига қўшимча 1 триллион сўм тушум таъминланади.

Ишга туширилган лойиҳалар энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, металлургия, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари, тоғ-кон ва тўқимачилик каби соҳаларни қамраб олган.

Ижтимоий соҳада эса 36 та боғча, 43 та мактаб, 7 та олий таълим муассасаси ва 3 та шифохона фойдаланишга топширилган. Жумладан, Янги Тошкентда 7 минг талабага мўлжалланган Янги Ўзбекистон университетининг янги мажмуаси иш бошлаган.

Президент сўнгги ўн йилда мамлакат иқтисодиёти ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошгани, иқтисодиёт тармоқларига 160 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилингани ва қарийб 6 миллион киши доимий иш билан таъминланганини таъкидлаган.

Шунингдек, кеча ҳам Мустақилликнинг 35 йиллигига муносабати билан Термиз шаҳрида 30 та янги автобус қатновга чиқарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...