Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво шароити аста-секин ўзгариши кутилмоқда. Дастлабки кунлар ёғингарчиликсиз ўтади, бироқ ҳафта ўртасидан мамлакат ҳудудининг аксарият қисмига ёмғир ва қор қайтади, ҳаво ҳарорати пасая бошлайди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 19 ва 20 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Бугун фақат Навоий вилоятида бироз қор ёғиши мумкин.
20 январь, сешанба куни кечки соатларда фақат республиканинг жануби-ғарбий ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
21-23 январь кунлари об-ҳаво ўзгаради. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик - ёмғир ва қор ёғади. Шу кунларда баъзи жойларга туман тушиб, йўлларда кўринувчанликни қийинлаштириши мумкин.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат даражаси нисбатан паст бўлади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво аста-секин совиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 2-7 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари термометр устунчалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача ўзгариб туради.
Қорақалпоғистонда ҳафта давомида совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 23 январга келиб кундузги ҳарорат 3 даража илиққача кўтарилади.
Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Тоғларда вақти-вақти билан қор ёғади, қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда 19-21 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 1 даража илиқ, душанба ва сешанба кунлари кундузи 3-6 даража илиқ, 21 январь, чоршанба куни 7-9 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида, 22-23 январь кунлари пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Пайшанба куни ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ атрофида, жума куни кечаси 3-6 даража совуқ, кундузи 0 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас