Чирчиқда қарздор ота фарзандига 3 хонали уй бериб, алиментдан қутулди
Жамият

Чирчиқда қарздор ота фарзандига 3 хонали уй бериб, алиментдан қутулди

46

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Мажбурий ижро бюроси Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан кўрилган чоралар натижасида, қарздор ота бир нафар фарзандининг 2036 йилгача бўлган таъминоти учун алимент эвазига ўз хонадонини ҳадя қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар туманлараро судининг қарорига кўра, фуқаро бир нафар вояга етмаган фарзанди учун иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши лозим эди. Қарздор 2023 йил ноябрь ойигача тўловларни ўз вақтида амалга оширган бўлса-да, кейинги икки йил давомида тўловлардан бўйин товлаган. Натижада 2023 йил декабридан 2025 йил октябрига қадар катта миқдордаги қарздорлик юзага келган.

Давлат ижрочиси томонидан кўрилган мажбурий чоралар доирасида "MIB Portal" орқали қарздорга тегишли 2 та кўчмас мулк аниқланиб, уларга тақиқ қўйилган.

2025 йил 17 ноябрда қарздорнинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиши вақтинча чекланган.

Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг, қарздор ота фарзанди вояга етгунига қадар (2036 йилгача) ҳисобланган алимент тўловлари ўрнига ўзига тегишли бўлган 3 хонали уйни фарзанди номига ҳадя сифатида расмийлаштириб берган. Шу муносабат билан ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Наманганда эса алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинганди. Жиноят иши қўзғатиш учун МИБ бўлимига олиб келинган қарздор панжарадан ошиб қочишга уринган бўлса-да, тезкорлик билан қайта ушланган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...