Загрузка
Загрузка
Наманганда алиментдан қарзи бор ота МИБ биносидан  қочишга уринди
Жамият

Наманганда алиментдан қарзи бор ота МИБ биносидан қочишга уринди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманганда алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Жиноят иши қўзғатиш учун МИБ бўлимига олиб келинган қарздор панжарадан ошиб қочишга уринган бўлса-да, тезкорлик билан қайта ушланган.

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Наманган вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро қўлга олинган. Унинг қарздорлик миқдори 30 миллион сўм.

Ушбу шахс илгари алимент тўламагани учун 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини ўтаган бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Жиноят иши қўзғатиш жараёнида ота МИБ биносининг панжара деворидан ошиб қочишга ҳаракат қилган, бироқ ходимлар томонидан дарҳол қўлга олинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) бўйича икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Агар қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилса, жазо уч йилгача озодликдан маҳрум қилишгача кучайтирилади.

Агар шахс алимент бўйича қарздорлигини тўлиқ тўласа, у жавобгарликдан озод этилади.

Бундан олдин Учтепа туманида алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, қидирувда бўлган қарздор ота Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида қўлга олганди. Суд қарори билан унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...