Загрузка
Загрузка
"Дача"лар энди расмий жойлаштириш воситаси сифатида давлат рўйхатига олинади
Жамият

"Дача"лар энди расмий жойлаштириш воситаси сифатида давлат рўйхатига олинади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президентнинг янги қарорига кўра, эндиликда фуқароларга вақтинча яшаш, овқатланиш ва дам олиш хизматларини кўрсатиш учун якка тартибдаги уй-жой ёки ҳовли негизида ташкил этилган объектлар "туристик дала ҳовлилар" деб эътироф этилиб, улар жойлаштириш воситаси мақомига эга бўлди. 

Бунда туристик дала ҳовлиларда хизмат кўрсатиш учун алоҳида лицензия ёки рухсатнома олиш талаб этилмайди ҳамда у ерга жойлашган мижозлардан туристик йиғим ундирилмайди. Мазкур қарорнинг асосий мақсади туризм соҳасидаги яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш, барча жойлаштириш воситаларининг ягона электрон базасини яратиш ва хизматлар бозорида шаффоф рақобат муҳитини таъминлашдир. 

Шу мақсадда 2027 йил 1 январдан бошлаб жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар нархини Миллий туризм ягона платформасига доимий равишда киритиб бориш мажбурий этиб белгиланган. Солиқ қўмитаси 2026 йил якунига қадар туристик дала ҳовлиларни тўлиқ хатловдан ўтказиши ҳамда Soliq мобил иловаси орқали ижара шартномаларини реал вақт режимида платформага узатиб бориш тизимини йўлга қўйиши керак. 

Бундан ташқари, ноқонуний фаолият юритаётган жойлаштириш воситалари тўғрисида солиқ органларига хабар берган фуқароларга текширув натижалари бўйича ундирилган жарима суммасининг 30 фоизи миқдорида мукофот пули тўлаш тартиби жорий этилади, бунда хабар берувчи шахснинг сир сақланиши кафолатланади.

 Қарор доирасида фуқароларга ўзларига қайтариладиган кэшбек маблағларини ёки ички саёҳатлар харажатларининг бир қисмини "Яшил хайрия" жамғармасига дарахт кўчатлари экиш учун ихтиёрий равишда йўналтириш имконияти ҳам яратилди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...