Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таҳлилларга кўра, 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ipotekabank 846,4 миллиард сўм соф фойда билан Ўзбекистон банк секторида етакчиликни қўлга киритди. Бу кўрсаткич банкнинг бир йил аввалги, яъни 30 миллиард сўмлик зарар билан ишлаган даврига нисбатан 2 854 фоизлик ўсишни англатади.
Банк секторидаги етакчи 9 талик (соф фойда):
- Ipotekabank: 846,43 миллиард сўмда
- NBU (Ўзмиллийбанк): 603,16 миллиард сўм
- SQB (Саноатқурилишбанк): 550,04 миллиард сўм
- Ҳамкорбанк: 467,68 миллиард сўм
- Халқ банки: 325,98 миллиард сўм
- Капиталбанк: 324,86 миллиард сўм
- OFB (Ориент Финанс банк): 265,72 миллиард сўм
- Ипак Йўли банк: 234,41 миллиард сўм
- Трастбанк: 232,72 миллиард сўм
- InfinBANK: 186,33 миллиард сўм
Мутахассислар Ipotekabank банкининг бундай кескин ўсишини банкни OTP Group томонидан харид қилингани ва ундан кейинги "тозалаш" жараёнлари билан боғламоқда. Ўтган йилги зарарли кўрсаткичлар асосан банкнинг эски муаммоли активларини ҳисобдан чиқариш ва тизимни қайта шакллантириш билан боғлиқ бўлган. Жорий йилда эса банк нафақат фойдага чиққан, балки 122 миллиард сўм атрофида фойда солиғини ҳам тўлаган.
Бу ўзгариш нафақат банкнинг молиявий барқарорлиги, балки Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги учун ҳам муҳим "реал кейс" ҳисобланади. Хорижий инвесторлар учун банк секторидаги бундай ижобий трансформация — яъни муваффақиятсиз активни муваффақиятли бизнесга айлантириш — давлатга бўлган ишончни мустаҳкамловчи муҳим омилдир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон банк секторида қизиқ тенденция кузатилмоқда - аҳолининг қарз юки иқтисодиётнинг реал сектори мажбуриятларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда. Марказий банкнинг 1 март ҳолатига берган сўнгги таҳлилига кўра, мамлакатнинг умумий кредит портфели йил давомида 73,7 триллион сўмга кўпайиб, 613,7 триллион сўмга етган.

Изоҳлар мавжуд емас