Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда. Республика бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 17–22 даража, кундузи 32–37 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда эса баъзи жойларда 39–41 даражагача иссиқ бўлади.
Шу билан бирга, дам олиш кунлари айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, 16 май — шанба куни Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 17 май — якшанба куни эса Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида момақалдироқ билан бирга қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутиляпти. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам дам олиш кунлари ёмғир ёғиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи мавжуд.
Ом-ҳаво прогнозида шамол кучининг ортиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши алоҳида қайд этилган. 15–16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 май куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги сониясига 13–18 метргача, баъзида эса 20–22 метргача кучайиши мумкин.
Пойтахт Тошкент шаҳрида шанба куни кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Шаҳарда ҳарорат шанба куни 32–34 даража, якшанба куни эса ёғингарчиликсиз ўтиб, 34–36 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас