Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 1 июндан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради
Жамият

Ўзбекистонда 1 июндан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киради. Ушбу ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2025 йилда жорий этилган энергия ресурслари нархларини йиллик индексация қилиш механизми доирасида тасдиқланган бўлиб, нархларнинг ошиши йиллик инфляция даражасининг 10 фоизидан ошмаслиги белгиланган.

Янги тартибга кўра, I ва II гуруҳ истеъмолчилари, шунингдек, IV гуруҳ истеъмолчилари учун 1 киловатт соат электр энергияси қиймати 1 100 сўм этиб белгиланди. Аҳолини ўз ичига олувчи III гуруҳ истеъмолчилари учун эса табақалаштирилган (дифференциал) тарифлар тизими сақлаб қолинади.

Таом тайёрлаш учун марказлаштирилган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун 1 киловатт соат электр энергияси нархи:

  • Ойига 200 киловатт соатгача истеъмол қилинганда — 325 сўм;
  • 201 киловатт соат дан 500 киловатт соатгача — 450 сўм;
  • 501 киловатт соат дан 1 000 киловатт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.

Қолган барча маиший истеъмолчилар (аҳоли) учун эса тарифлар қуйидагича бўлади:

  • Ойига 200 киловатт соатгача истеъмол қилинганда — 650 сўм;
  • 201 киловатт соат дан 500 киловатт соатгача — 900 сўм;
  • 501 киловатт соат дан 1 000 киловатт соатгача — 1 100 сўм. Белгиланган меъёрлардан ортиқча истеъмол қилинган ҳажм учун ўсиб борувчи коэффициентлар сақланиб қолади.

Табиий газ таъминотида эса айрим тоифалардан ташқари барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКШ) учун эса 1 кубометр табиий газ тарифи 2 750 сўмни ташкил этади.

Аҳоли учун табиий газ нархи ҳам табақалаштирилган тартибда сақланади. Унга кўра, иситиш мавсумида ойига 500 кубометргача ҳамда бошқа мавсумларда ойига 100 кубометргача газ истеъмол қилинганда, 1 кубометр газнинг қиймати 1 100 сўмдан ҳисобланади. Ҳукумат қарори билан, шунингдек, энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...