Загрузка
Загрузка
Жиззахда эндигина фарзандли бўлган аёл вафот этди. Мутасаддилар муносабат билдирди
Ҳодисалар

Жиззахда эндигина фарзандли бўлган аёл вафот этди. Мутасаддилар муносабат билдирди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида шифокорларнинг хатоси туфайли ёш келин вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот берди. Вазирлик тақдим этган маълумотлар тарқалган хабарларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатмоқда.

Аниқланишича, 2026 йил 30 апрель куни Ғаллаорол туманлараро перинатал марказига туғуруқ учун қабул қилинган 24 ёшли фуқаро 1 май куни қиз фарзандни дунёга келтирган. Туғуруқдан кейинги тиббий кузатувлар давомида она ва боланинг аҳволи қониқарли деб топилиб, уларга 4 май куни уйига рухсат берилган.

Уйига қайтган фуқаро шифокор тавсиясисиз, интернетдаги маълумотларга таяниб она сутини кўпайтирувчи дори воситасини сотиб олган ва уни икки кун давомида ўзбошимчалик билан қабул қилган. Бунинг оқибатида аёлда кучли аллергик реакция юзага келиб, у 6 май куни эрталаб соат 04:20 ларда туман марказий шифохонасига олиб келинган. 

Шифокорлар беморга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб, уни стационар шароитда даволаш лозимлигини тушунтиришган бўлса-да, аёлнинг яқин қариндошлари шифохонада ётишга қаршилик қилиб, беморни уйига олиб кетишган.

Орадан бир неча соат ўтиб, аёлнинг аҳволи қайта оғирлашгани сабабли у тез ёрдам машинасида шифохонага қайта олиб келинган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган барча реанимацион муолажаларга қарамай, соат 15:30 да беморда биологик ўлим қайд этилган. 

Ҳозирда мазкур фожиали ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 ёшли қизалоқ вафот этганди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ берган маълумотга кўра, воқеа 12 май куни соат 14:00 ларда Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...