Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга йўл олди.

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг "Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш"мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади. Олий даражадаги учрашув кун тартибидан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация ва экология соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Саммит давомида етакчилар асосий эътиборни рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан амалда фойдаланиш истиқболларига қаратадилар. Ташриф доирасида иштирокчи давлатлар ўртасидаги технологик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...