Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда "яшил" энергия ишлаб чиқариш ҳажми 29 фоизга ошди
Иқтисод

Ўзбекистонда "яшил" энергия ишлаб чиқариш ҳажми 29 фоизга ошди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил бошидан буён Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган энергия миқдори 4 миллиард киловатт соатга етди.

Жорий йилнинг 14 май ҳолатига кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган электр ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 898 миллион киловатт соат ёки 29 фоизга кўпайган. Жами кўрсаткичнинг 2 миллиард 315 миллион киловатт соати қуёш фотоэлектр станциялари, 1 миллиард 685 миллион киловатт соати эса шамол электр станциялари ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот учун, ушбу кўрсаткич жорий йилнинг 20 апрель куни 3 миллиард киловатт соатни ташкил этган эди, яъни сўнгги 24 кун ичида яна 1 миллиард киловатт соат энергия ишлаб чиқарилган.

"Яшил" энергия ҳажмининг ортиши иқтисодий ва экологик жиҳатдан салмоқли натижалар бермоқда. Хусусан, фақат қуёш ва шамол станциялари ҳисобига 1 миллиард 66 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилган ва атмосферага 2,3 миллион тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинган.

Агар бунга гидроэлектр станцияларининг улуши ҳам қўшилса, жами "тоза" энергия миқдори 6 миллиард 160 миллион киловатт соатни ташкил этади. Бу эса 1,6 миллиард куб метр газни тежаш ҳамда 3,4 миллион тоннадан ортиқ зарарли чиқиндиларнинг олдини олиш имконини берган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жорий йил бошидан буён ишлаб чиқарилган жами "яшил" энергия ҳажми 1,6 миллион хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини тўлиқ қоплашга етади. Бу мамлакат энергетика тизимида қайта тикланувчи манбаларнинг ўрни стратегик даражада ошиб бораётганини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...