Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача исиши кутилмоқда
Жамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 35 даражагача исиши кутилмоқда

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ўзгидромет" хизмати 24–26 апрель кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши, бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва шамол кучайиши кузатилади.

Бугун, 24 апрель куни ҳаво ҳарорати ўртача 24–27 даража илиқ бўлади. Республиканинг жанубий вилоятлари ва чўл ҳудудларида эса иссиқлик 32 даражагача кўтарилади. Шанба куни исиш жараёни давом этиб, кундузи ҳаво 28–31 даражагача, шимол ва жанубда эса 32–35 даражагача исийди.

Якшанба куни аксарият ҳудудларда иссиқ ҳаво сақланиб қолса-да, мамлакатнинг шимолий ва ғарбий вилоятларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразмда 20–23 даража илиқ, Бухоро ва Навоийда: 25–28 даража илиқ бўлиши мумкин.

Ёғингарчилик бўйича прогнозларга кўра, шанба куни Қорақалпоғистон шимоли ва Фарғона водийсида, якшанба куни эса Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, дам олиш кунлари республика бўйича шамол тезлиги 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирилган. Чанг-тўзонлар асосан шимол ва чўл ҳудудларида 24–25 апрель кунлари, якшанба куни эса республиканинг барча вилоятларида кузатилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...