Загрузка
Загрузка
Россияда маошсиз қолган 105 нафар ўзбекистонликнинг ҳаққи ундириб берилди
Ҳодисалар

Россияда маошсиз қолган 105 нафар ўзбекистонликнинг ҳаққи ундириб берилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Федерациясида тўрт ой давомида иш ҳақи ва озиқ-овқат таъминотисиз қолган 105 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Миграция агентлиги ва консулхонанинг аралашуви билан иш берувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозиргача 127 минг доллар миқдоридаги қарздорлик тўланиши таъминланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг маълум қилишича, ишчилар олдидаги умумий қарздорлик қарийб 24 миллион рублни (тахминан 324 минг доллар) ташкил этган. Юзага келган мураккаб вазият юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистоннинг Россиядаги ваколатхонаси ва Бош консулхонаси томонидан юборилган расмий нота асосида иш берувчига нисбатан Россия Жиноят кодексининг 145.1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бугунги кунга қадар ишчиларга 9,4 миллион рубл (127 минг доллар) тўлаб берилган. Қолган 23,9 миллион рубл миқдоридаги маошлар жорий йилнинг 15 майига қадар қопланиши белгиланган.

Оғир аҳволда қолган ватандошлар учун озиқ-овqat таъминоти тикланган. Ҳужжатларида муаммоси бор ва мамлакатда қолиш имкони бўлмаган фуқаролар агентлик кўмагида Ўзбекистонга қайтарилган.

Ҳозирда ватанга қайтган фуқароларга белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратиш жараёни бошланган. Мутахассислар хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни ҳуқуқлари бузилган тақдирда зудлик билан расмий ваколатхоналарга мурожаат қилишга чақирмоқда.

Бундан олдин ҳам Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги "Карима" ресторанида меҳнат қилаётган беш нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжатлари иш берувчи томонидан ноқонуний олиб қўйилгани ва уч ойлик маошлари тўланмагани маълум бўлганди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаатдан сўнг Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...