Загрузка
Загрузка
Наманганда банк бош юристи пора билан қўлга олинди
Ҳодисалар

Наманганда банк бош юристи пора билан қўлга олинди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятидаги банклардан бирининг бош юристконсульти хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, хусусий клиника раҳбаридан пора талаб қилгани аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов маълумотларига кўра, Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиника 2021 йилда банкдан 16,2 миллиард сўм кредит олган, бироқ қарздорликни ўз вақтида сўндира олмаган. Натижада клиниканинг гаровга қўйилган мулклари аукцион савдосига чиқарилиши белгиланган.

Банк бош юристи ушбу мулкларнинг сотилишини 5-6 ойга кечиктириб бериш ва кейинчалик уларни клиника эгасига қайтариб бериш эвазига 3 минг доллар миқдорида пора талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда йўл патрул ходимларига пора таклиф қилган 30 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...