Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ота-оналарнинг янги ўқув йилида мактаблар фаолияти ҳақидаги асосий саволларига жавоб берди.
– Янги ўқув йилида фақат анъанавий шаклда таълим олаётган ўқувчиларга дарсликлар берилиши, масофадан таълим олаётган ўқувчилар эса электрон дарсликлардан фойдаланиши ҳақидаги гаплар тўғрими?
– Йўқ. Барча ўқувчилар ўтган йиллардаги каби дарсликлар билан тенг таъминланади.
– Ота-оналар фарзанди учун масофавий таълимни танласалар, кимга мурожаат қилиш керак?
- Ота-оналар масофавий таълимни танлаганликлари ҳақида ўқитувчини хабардор қилсалар етарли. Бунинг учун ота-онадан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
- Фарзандим мактабга спорт кийимида бора оладими?
– Боланинг мактабга қатнаш кийими мактабнинг ички тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўла мос келиши керак. Ушбу қоидаларга кўра, мактабга спорт кийимида боришга рухсат берилмайди.
– Исталган вақтда ўқувчини анъанавий таълим шаклидан масофавий шаклга ёки аксинча ўтказиш мумкинми?
- Ҳа, бу жараён ўқитувчини хабардор қилиш асосида оширилади.
- Қайси ҳолларда мактаб ёки синф карантинга олинади?
– Бир синфнинг 3 нафар ўқувчисида коронавирус аниқланса, синф санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари ўтказилади. Синфлар ёки ўқитувчилар умумий сонининг 10 фоизида коронавирус учун ижобий таҳлил аниқланса, бутун мактаб карантинга ўтказилади.
– Мактабда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш учун шароит бўлмаса, нима қилиш керак?
– Агар санитар-эпидемиология осойишталик маркази маълум бир мактабнинг санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслигини аниқласа, бу мактабда анъанавий шаклдаги машғулотларни бошлашга йўл қўйилмайди, яъни ўқитиш масофадан туриб амалга оширилади.
Изоҳлар мавжуд емас