Загрузка
Загрузка
Давлат тест маркази ОТМлар бакалавриатига кирмоқчи бўлган абитуриентлар учун топшириқларга  ўзгартиришлар киритди
Жамият

Давлат тест маркази ОТМлар бакалавриатига кирмоқчи бўлган абитуриентлар учун топшириқларга ўзгартиришлар киритди

1736
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат тест маркази ОТМлар бакалавриатига кирмоқчи бўлган абитуриентлар учун мўлжалланган топшириқларга ўзгартиришлар киритди. Batafsil.uz мухбири хабар беришича, тестлар соддалаштирилиб, имтиҳон пайтида махсус ахборот материалларидан фойдаланишга рухсат берилади.

2020/2021 ўқув йилида бакалавриатга кирмоқчи бўлганлар учун жорий этиладиган ўзгаришлар рўйхати Давлат тест марказининг сайтида эълон қилинган.

Тест топшириқлари соддалаштирилади. Айни пайтда умумтаълим фанларидан саволлар 3 та қийинлик даражасига қараб бўлинади. Илгари тест ҳар-бир вариантда 6 тагача биринчи қийинлик даражасидаги, яъни энг оддий тест топшириқлари берилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 10 тагача етказилади.

Абитуриентлар тарих, география, чет тили (инглиз, немис, француз) фанларини тезда тушунишлари учун ёзувсиз карталар, жадвал ва расмлардан иборат тест топшириқлари сони оширилмоқда. Шунингдек, биология ва кимё фанларидан ҳам расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда.

Мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлар асосида она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) ва адабиёт фанидан тест топшириқлари сони кўпайтирилади.

Шунингдек, абитуриентларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш мақсадида матн устида ишлаш билан боғлиқ бўлган тест топшириқлари тузилмоқда. Уларда матн таркибидаги сўзларнинг тўғри қўлланганлигини ва гапларнинг тўғри шакллантирилганлигини аниқлаш, матндаги сўзларнинг маъноларини топиш ва матннинг асосий мазмунини тушуниш талаб этилади.

Кимё ва физика фанлари бўйича назарий топшириқлар сони оширилмоқда. Бу фанлардан имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун “Доимий физик катталиклар жадвали” ишлаб чиқилиб, “Кимёвий элементлар даврий системаси” билан бирга ундан имтиҳонда фойдаланиш мумкин бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...