Загрузка
Загрузка
Республика бўйлаб ноқонуний ўстирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди
Ҳодисалар

Республика бўйлаб ноқонуний ўстирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​"Қорадори-2026" тезкор-профилактик тадбири доирасида Ички ишлар вазирлиги томонидан вертикал назорат парвозлари амалга оширилди. Натижада аҳоли хонадонларида ноқонуний ўстирилган жами 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Хусусан, Андижон вилоятида ўтказилган тадбирлар давомида 24 кг ва 6,1 кг марихуана сақлаган, шунингдек, 520 туп каннабис парваришлаган шахслар аниқланди. Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳам каннабис ўстириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Ҳозирда барча аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Фарғона ва Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда 1,2 килограммдан ортиқ "гашиш", 782 дона "Тропикамид" ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бошқа ашёлар аниқланганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...