Загрузка
Загрузка
"Декрет" ва касаллик нафақаларини тайинлаш тартиби ўзгарди
Жамият

"Декрет" ва касаллик нафақаларини тайинлаш тартиби ўзгарди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилди. Янги тартиб 2026 йил 13 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 440-сон қарори билан белгиланди.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири — 6 ойлик узлуксиз суғурта стажини ҳисоблаш тартиби енгиллаштирилган. Энди меҳнат муносабатлари сақланиб қолган ҳолда иш ҳақи тўланмаган ойлар, жумладан ўз ҳисобидан олинган таътил ҳамда касаллик даври суғурта стажининг узилишига сабаб бўлмайди.

Шунингдек, кам маош оладиган ва тўлиқ бўлмаган иш вақтида фаолият юритадиган ходимларнинг ҳам суғурта стажи ҳисобга олинади. Агар ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари ёки ундан юқори бўлса, 1 ойлик, ундан кам бўлса, ярим ойлик суғурта стажи сифатида ҳисобланади.

Туғиш қийин кечган ёки эгизак ва ундан ортиқ фарзанд туғилган ҳолларда декрет таътили узайтирилса, қўшимча давр учун нафақа аввалги ҳисоб-китоб кўрсаткичлари асосида белгиланади. Бу нафақа миқдорининг асоссиз равишда камайиб кетишининг олдини олади.

Янги тартиб натижасида қўшимча қарийб 3 минг нафар аёлда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлиши кутилмоқда.

Муҳими, мазкур ўзгаришлар 2026 йил 13 майдан бошлаб юзага келган суғурта ҳолатларига ҳам татбиқ этилади.

Бундан олдин Ўзбекистонда касаллик ва декрет таътилларини тайинлашнинг янги тартиби ишга туширилгач, иш берувчилар бир қатор амалий саволларга дуч келишганди. Иш берувчилар Конфедерациясининг очиқ учрашувида бизнес, кадрлар хизматлари ва давлат органлари вакиллари нима учун тизим ходимларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотларда ишлашида қийинчиликлар келтириб чиқариши, IT Park резидент компанияларида тўловлар қандай амалга оширилиши ва нима учун текширувчилар ҳали ҳам қоғоз касаллик варақаларини талаб қилишини муҳокама қилган эдилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...