Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилиб, 16 киши вафот этган ва юздан ортиқ киши жабрланган эди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўша куни режалаштирилган республиканинг иқтисодий ривожланишига бағишланган Ўзбекистон ҳукумати йиғилишидан сал олдинроқ, Тошкентнинг бош майдонида ҳукумат биноси олдида президентнинг қўриқлаш хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасида отишма бошланди. Жанг бошланганидан кўп ўтмай, Вазирлар Маҳкамаси биноси яқинида турган ва портловчи моддалар билан тўлдирилган икки автомобиль бирин-кетин портлатилди.
Мустақиллик майдонида V- шаклидаги устунлардан бири яқинида террорчилар бинонинг бир қанотини қулатиш учун портловчи моддалар солинган машинани портлатиб юборишди. Ўша пайтда бинода Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов иштирок этадиган Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бошланаётган еди.
Кейинчалик қисқа вақт оралилғида яна камида иккита автомобиль портлатилди: бири Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва “Интерконтиненталь” меҳмонхонаси атрофида, иккинчиси эса “Россия” меҳмонхонаси яқинида.
Натижада ўн олти киши ҳалок бўлган ва қарийб бир юз эллик киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Президент Ислом Каримов жароҳатланмаган, аммо Ўзбекистон ҳукуматининг кўплаб аъзолари турли даражадаги оғирликда жабрланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас