Загрузка
Загрузка
Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими қарийб 10 фоизга ошди
Жамият

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими қарийб 10 фоизга ошди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳар метрополитени орқали жами 225,7 миллион нафар йўловчи манзилига етказилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 миллион нафарга ёки 9,6 фоизга кўпайганини кўрсатмоқда. 

Умумий ҳисобда кунлик ўртача йўловчилар оқими ҳам сезиларли даражада ортиб, жамоат транспорти тармоғига бўлган талаб юқорилигича қолаётганини тасдиқлаган. 

Мутахассисларнинг фикрича, метрополитенда йўловчилар сонининг йил сайин ошиб боришига бир нечта асосий омиллар таъсир кўрсатмоқда. 

Хусусан, шаҳарда янги бекатларнинг очилиши, ер усти ҳалқа йўли тармоқларининг кенгайтирилиши ва ҳаракат интервалларининг қисқаргани фуқароларга катта қулайлик яратмоқда. 

Шу билан бирга, пойтахт кўчаларидаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида кўпчилик аҳоли вақтни тежаш учун айнан метро хизматидан фойдаланишни афзал кўрмоқда. 

Аввалроқ 14 сентябрь куни Тошкент метрополитенида рекорд даражадаги йўловчи оқими қайд этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...