Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади
Жамият

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади

51
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яқин дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 25–27 даражагача, мамлакат жанубида эса 30 даражагача исийди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

Синоптиклар маълумотига кўра, 6 ноябрь, жума куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади. Хусусан, республиканинг шимолий ҳудудларида, куннинг иккинчи ярмида эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.

7–8 ноябрь кунлари мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тунги ҳарорат 14–17 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида 6 ноябрь куни кечқурун ёмғир ёғиши кутилмоқда. 7 ва 8 ноябрь кунлари эса ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Пойтахтда кундузи ҳаво ҳарорати 24–27 даража, кечаси 13–15 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. 6 ва 8 ноябрь кунлари айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 метргача кучайиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзонли шамол кузатилади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...