Загрузка
Загрузка
Тошкентда одам ўғирлашга уринган икки шахс қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкентда одам ўғирлашга уринган икки шахс қўлга олинди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрида буюртма асосида одам ўғирлаш билан шуғулланган икки нафар шахс тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинди. Улар фуқарони мажбуран автомашинага ўтқазиб олиб кетмоқчи бўлган, бироқ жабрланувчи қаршилик кўрсатиб, қочиб қутулишга муваффақ бўлган.

ИИВ маълумотларига кўра, гумонланувчилар 23 ва 28 ёшли шахслар бўлиб, муқаддам ўғрилик жинояти учун судланган. Уларнинг автомобили кўздан кечирилганда юкхонасидан ўткир тиғли болта топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шунингдек, телефон орқали олиб борилган ёзишмаларда жиноятни содир этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилгани аниқланган. Жумладан, биринчи фуқарони ҳар қандай усулда буюртмачи олдига олиб бориш, иккинчи шахсни эса қаршилик кўрсатса, электрошокер ёрдамида ҳушсизлантириб бўлса ҳам етказиб келиш топширилган.

Гумонланувчилар иккинчи жабрланувчини ишхонаси олдида тўрт соат давомида кутгани, бироқ унинг хизмат сафарида эканини билиб, режасини қолдиргани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Андижонда аёлни мажбуран олиб қочиб, унинг сочини қириб ташлаган олти нафар шахс қўлга олинганди ва ҳолат юзасидан одам ўғирлаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси назоратига олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...