Загрузка
Загрузка
2027-2028-ўқув йилида академик лицейларга кириш тест синовлари қай тартибда бўлади?
Жамият

2027-2028-ўқув йилида академик лицейларга кириш тест синовлари қай тартибда бўлади?

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2027-2028-ўқув йилида Ўзбекистондаги академик лицейларга ўқишга киришни истаган абитуриентлар 60 та тест топшириғини бажариши керак бўлади. Имтиҳонларда энг юқори натижа 146 баллни ташкил этади.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Тест топшириқларининг 20 таси абитуриентларнинг интеллектуал қобилиятини (IQ) аниқлашга қаратилган. Қолган 40 та савол эса танланган таълим йўналишига мос иккита фан бўйича билимларни текширади.

Ҳар бир профиль фанидан 20 тадан савол берилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл ҳисобланиб, битта фан бўйича энг юқори натижа 62 баллни ташкил этади. IQ блокидаги ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл берилади ва ушбу қисмдан жами 22 балл тўплаш мумкин.

Фанлар мажмуаси абитуриент танлаган йўналишга қараб белгиланган.

Масалан, табиий фанлар йўналишида биология ва кимё, аниқ фанлар йўналишида математика ва физика каби фанлар асосий ҳисобланади.

Саволлар умумтаълим мактабларининг 5–9-синфлар ўқув дастурлари асосида тузилади.

Академик лицейларга ҳужжат топшириш my.edu.uz портали орқали онлайн амалга оширилади.

Қабул квоталари, ҳужжат топшириш муддатлари ва лицейлар кесимидаги йўналишлар бўйича ўринлар 2027/2028-ўқув йили учун алоҳида эълон қилинади.

Аввалроқ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан 14 та ҳудуддаги 73 та академик лицейда кенг кўламли умуммиллий сўровнома ўтказилганди ва 24 мингдан ортиқ ўқувчи ҳамда 2,5 мингга яқин педагог ходим иштирок этиб, таълим муассасаларидаги мавжуд шароит ва жараёнларга баҳо берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...