Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Райиш қишлоғида каналдан мойсимон суюқлик оқаётгани акс этган видео тарқалди. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, суюқлик ўткир ҳидга эга бўлиб, экинларни нобуд қилади ҳамда соғлиқ ва экология учун хавф туғдиради. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ифлосланишга яқин атрофда жойлашган нефтни қайта ишлаш билан шуғулланувчи "Sanot Energetika Guruhi" корхонасидаги авария сабаб бўлган. Техник носозлик натижасида нефть маҳсулотлари сувга оқиб кетган.
Идора маълумотларига кўра, сизиб чиқиш тезда аниқланган ва тўхтатилган. Ҳозирда корхонага нисбатан текширув ўтказилиб, мутахассислар томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сув ва тупроқ намуналари олиниб, зарар даражаси аниқланмоқда.
Экологларнинг таъкидлашича, вазият назоратга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас