Загрузка
Загрузка
Эксперт коронавирусда ингалляциянинг  қўлланилиши ҳақида айтиб берди
Жамият

Эксперт коронавирусда ингалляциянинг қўлланилиши ҳақида айтиб берди

553
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19га чалинганнинг қайси ҳолатларида ингалляциядан фойдаланиш мумкинлиги хусусида гапириб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Севара Убайдуллаеванинг АОКАда бўлиб ўтган брифингда айтишича, ингалляциядан қуруқ йўтал мавжуд бўлганда фойдаланиш лозим. Ингаляция турли йўтал шаклларида ёки бронхоспазмларда спазмни йўқотишда турли дори-дармонларни қўллаш билан тавсия этилади.

Коронавирус билан касалланишда балғамсиз, қуруқ йўтал кузатилади. Бундай ҳолатда ингаляция қилиш яллиғланишга ёки йўтал кучайишига олиб келиши мумкин.

Убайдуллаеванинг тушунтиришича, ингалляция балғамни чиқариш ёки уни суюқлаштириш учун керак. Агарда коронавирус билан касалланганда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ингалляциядан фойдаланилса, бу беморнинг аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Экспертнинг фикрига кўра, даставвал поликлиника шифокорининг маслаҳатини олиш керак. Агар у мақсадга мувофиқ деб топса, ингалляцияни тавсия қилади. Бироқ, бронхоспазм мавжуд бўлса, ингалляция қуруқ йўталдан фойда қилмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...