Загрузка
Загрузка
Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш учун беш йилга қамалиш мумкин
Жамият

Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш учун беш йилга қамалиш мумкин

531
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда электр, иссиқлик, газ ёки водопроводга ноқонуний уланиш учун беш йил муддатга қамоқ жазоси белгиланиши мумкин.   Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бундан кейин электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди. Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган қонун билан белгиланди.

Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра:

  • умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

  • БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;

  • ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...