Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда математика фанидан Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи саволлари ноқонуний тарзда 200 минг сўмга сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалгач, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги бу борада расмий баёнот берди.
Агентлик маълумотига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Олимпиада саволлари Фан олимпиадалари маркази томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳар бир ҳудуд бошқармаларида чоп этилмоқда.
Бироқ айрим ҳудудларда масъул ходимларнинг лоқайдлиги ва назоратнинг сустлиги сабабли материаллар ноқонуний тарзда тарқалган. Бу эса жараённинг шаффофлигига путур етказган, дейилади Агентлик баёнотида.
Шунингдек, Фан олимпиадалари маркази олимпиаданинг математика фани бўйича туман (шаҳар) босқичи 9-, 10- ва 11-синфлар кесимида қайта ўтказилишини маълум қилди.
Агентлик бу масалани тўлиқ ўрганиш ва масъулларни жавобгарликка тортиш бўйича чоралар кўраётганини билдирди.

Изоҳлар мавжуд емас